• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 26 декабря 2018

GM Uzbekistan навбатдаги порахўр автосалонни фош қилди

“GM Uzbekistan” АЖ қатор қоидабузарликлар аниқланган “Фарғона Автомарказ” МЧЖ раҳбарини ўзгартирди.

4046
0
GM Uzbekistan

“GM Uzbekistan” томонидан дилерлик корхоналарининг 9 ойлик якунларини ўрганиш давомида “Фарғона Автомарказ” МЧЖда тизимли равишда хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланган.

Мониторинг ўтказилишига “GM Uzbekistan” компаниясига жисмоний ва юридик шахслардан дилерлик корхона фаолиятига доир 100 га яқин мурожаат келиб тушгани сабаб бўлган. Мурожаатлар автосалоннинг мижозларга нисбатан қўпол муомала ҳамда коррупцион ҳаракатлари билан боғлиқ.

Шунингдек, автосалонда сотув жараёнлари шаффофлигини таъминлайдиган ва автомобиль сотиб олаётган мижозларга қулай шароит яратувчи тизимли иш ташкил қилинмаган.

Ўтказилган текширувлар якунида, “Фарғона Автомарказ” дилерлик маркази раҳбари вазифасидан озод этилган. Мавжуд камчиликларни бартараф этиш янги тайинланган директор в.б. Эркин Икрамов зиммасига юклатилган.

4046
0