• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 24 декабря 2018

«Тошкент-Истанбул» рейсида учаётган йўловчи соч резинкасида олтин олиб ўтишга уринди

Тошкент халқаро аэропортида 11 минг АҚШ долларидан ортиқ нархдаги заргарлик буюмларининг контрабанда йўли билан олиб ўтилиши тўхтатиб қолинди.

6394
0
customs.uz

Ўзбекистон Республикаси ДБҚ матбуот хизматининг хабар беришича, Истанбулга серқатнов бўлиб қолган фуқаро А.З. рўмоли остидан сочига тақилган резинка ичига 200 гр. оғирликдаги тилладан ясалган заргарлик буюмларини яширгани аниқланган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, уларнинг қиймати салкам 50 млн. сўмни ташкил этган.

Бундан ташқари, “Боку-Тошкент” рейси бўйича парвозини якунлаган чет эл фуқароси В.Г. багажида божхона назоратига тақдим қилинмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган салкам 152 гр. оғирликдаги олмослар билан безатилган тилла тақинчоқлар яширилганлиги фош бўлган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур заргарлик буюмларининг умумий қиймати 30 млн. сўмдан ошар экан.

Айнан шу рейсда учиб келган яна бир чет эл фуқароси А.А. қиймати 16.4 млн. сўмлик 82 гр. оғирликдаги қимматбаҳо тошлар билан безатилган тилла буюмларини олиб киришга урингани маълум бўлган.

Ҳозирда аниқланган ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

6394
0