• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 18 декабря 2018

Olx.uz’дан iPhone X ва iWatch’ни кўришга олган харидор қочиб кетди

Тошкентда 830 АҚШ доллари қийматидаги Apple маҳсулотларига алдов йўли билан эга чиққан Самарқандлик 20 ёшли фуқаро фирибгарликда айбланмоқда.

4430
0
UzNews.uz

«UzNews.uz»нинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбасининг хабар беришича, 7 декабрь куни, тахминан соат 23:40да Самарқандлик фуқаро «Soy» ресторанининг ёнида Olx.uz сайтига iPhone X ($700) ва iWatch ($130)қурилмаларини сотувга қўйган 25 ёшли Р.Р. билан учрашган.

Сотувчининг ишончига кирган Н.Д. телефон ва соатни акасига кўрсатишга бериб туришини сўраган. Фуқаро қурилмаларни қўлга киритгач воқеа жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

4430
0