• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 17 декабря 2018

Япониядаги портлашда жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар борми?

Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси Консуллик бўлими Хоккайдо префектурасида истиқомат қилувчи ўзбекистонликлар билан боғланди.

3910
0
Reuters

Ўзбекистон ТИВнинг хабарида таъкидланишича, 16 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 20:30да Саппоро шаҳридаги (Хоккайдо префектураси) кафелар ва кўчмас мулк агентликлари жойлашган тижорат биносида портлаш юз берган.

17 декабрь тонги ҳолатига кўра 42 кишининг турли даражадаги жароҳатлар олгани ҳақида хабар берилмоқда.

«Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси Консуллик бўлими Хоккайдо префектурасида яшовчи ватандошлар билан боғланди.

Жароҳатланган Ўзбекистон фуқаролари тўғрисида маълумот келиб тушмади», – дейилади хабарда.

3910
0