• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 11 декабря 2018

Юнусобод туманида 4 ёшли қизалоқ топиб олинди

Тошкент шаҳар ИИББ Юнусобод туманида йўқолиб қолган қизчанинг ота-онасини изламоқда.

5239
0
ИИББ

Бошқарма матбуот хизматининг хабар беришича, тахминан 4 ёшдаги қизалоқ профилактика инспектори томонидан 9 декабрь куни топиб олинган.

Қизчанинг сўзларига кўра, унинг исми Исаева Лида. Қариндошлари ва уларнинг турар жойлари ҳақида билмайди.

Ҳозирда Лида Тошкент шаҳар ИИББнинг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида.

Лиданинг белгилари: бўйи 85-90 см., сочи ёрқин рангда елкасига қадар ва кўзлари қора ранг.

Кўк рангдаги джинси куртка, қора этик ва бошига қизил қалпоқ кийиб олган.

Қизчанинг қариндошлари, уни танидиган ёки унинг яқинларини биладиганлар вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига 71-231-87-56 ёки 102 рақами орқали мурожаат этишлари мумкин.

5239
0