Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан олинган маълумотга кўра, 2018 йил 4 декабрь куни соат 10:30ларда Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида тўрт нафар фуқаро ис газидан заҳарланиб вафот этган.
- «Молтоб» ҚФЙда истиқомат қилган 2 нафар фуқаро;
- «Мирзабулоқ» ҚФЙда истиқомат қилган 2 нафар фуқаро.
ФВВ матбуот хизмати хабарида айтилишича, заҳарланишга қўлбола усулда тайёрланган иситиш печидан газдан хавфсиз фойдаланиш қоидаларини бузган холда фойдаланганлик сабаб бўлган.