• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 4 декабря 2018

Расман: ЙПХ ходимига ўз хизмат вазифаларини яширин усулда олиб бориш тақиқланди

Ўзбекистонда ЙПХ ходимларига ўз хизмат вазифаларини яширин усулда олиб бориш тақиқланганлиги ҳақидаги низом тасдиқланди.

6508
0
UzNews.uz

Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга (ВМҚ-975, 01.12.2018 й.) мувофиқ:

- транспорт тўхтатилганда ҳайдовчи ЙПХ ходими тўхтатилган ҳудудда дислокацияга асосан хизмат ўтаётганлигини тасдиқловчи дислокациянинг кўчирмаси билан танишиши мумкин;

- ЙПХ ходими томонидан ўзининг дислокациясидан ташқарида расмийлаштирилган баённомалар юридик кучга эга бўлмайди;

- ЙПХ ходими транспортни ва юкларни кўздан кечириш, транспортни таъқиб қилиш ёки кузатиш ҳуқуқига эга. Бунда йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли ҳаракатлар содир этилмаслиги лозим;

- ЙПХ ходими ўз хизмат вазифаларини белгиланган эпикровкада ошкора усулда амалга оширади ҳамда хизматни яширин олиб бориш тақиқланади.

6508
0