• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Туризм 29 ноября 2018

Хорижликларнинг Ўзбекистонга виза олиш тартибига ўзгартириш киритилди

Энди хорижликлар Ўзбекистонга кириш визасини уч йил муддатга олишлари мумкин.

5348
0
novotours.uz

Адлия вазирлигининг Telegram каналида хабар берилишича, ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш киритилган.

Ўзгартиришларга мувофиқ, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга кўп марталик кириш-чиқиш визаларини эндиликда 3 йилгача бўлган муддатга расмийлаштириш мумкин.

Бунда виза учун 300 АҚШ доллари миқдорида тўлов амалга оширилади. Илгари ушбу визаларни узоғи билан бир йилгача бўлган муддатга расмийлаштирииш мумкин эди.

Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни давлат рўйхатидан ўзи бориб ўтказганлик учун давлат божи энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари этиб белгиланди (илгари бу учун энг кам ойлик иш ҳақининг ўттиз икки баравари миқдорида пул тўланган).

5348
0