Грузия ИИВнинг хабар беришича, ушбу жиноят иши жорий йилнинг 25 ноябрь ккни тунда Princess номли казинода содир бўлган. Ушбу казино Батуми шаҳри марказида жойлашгани маълум қилинган.
Терговнинг аниқлашича, раашк сабабли 57 ёшли эркак икки аёлга совуқ билан ҳужум қилган. Аёлларнинг бири И.З., 1987 йилда туғилган, иккинчиси эса Х.М., 1980 йилда туғилгани айтилган.
31 ёшли аёл пичоқ урилиши натижасида тез ёрдам келгунига қадар воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган. 38 ёшли аёл эса жароҳати сабаб Батуми шифохонасига олиб кетилган.
Айбдор воқеа жойида ушланган ва унига нисбатан «режалаштирилган қотиллик» моддаси билан тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинган.