Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида ишловчи ходимлар ҳам Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши мумкинлиги белгиланди. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали хабар берди.
Ҳукуматнинг 2018 йил 1 ноябрдаги қарори билан Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди.