• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 2 ноября 2018

Тўрт боланинг ўлими юзасидан жиноят иши очилди

Чилонзордаги заҳарланиш бўйича Бош прокуратура маълумот берди.

5261
0
UzNews.uz

Жорий йилнинг 31 октябрь куни соат 8 ларда Чилонзор тумани, Дилхуш кўчаси, 37-уйда яшаган 1996 й.т. А. А., 2001 й.т. Э. А., 2003 й.т. И. А. ва 2012 й.т. Ф. А.лар номаълум моддадан ўткир заҳарланиши оқибатида вафот этган, уларнинг онаси 1976 й.т. У. А. ўткир заҳарланиш ташхиси билан касалхонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Судга оид тиббиёт экспертизасининг 31 октябрь 2018 йилдаги хулосасига кўра, А.А., Э.А., И.А. ва Ф.А.ларнинг ўлими ис газидан ўткир заҳарланиш, бош мия ва ўпкалар шиши натижасида келиб чиққан.

Тергов ҳаракатлари Тошкент шаҳар прокуратурасида тузилган тергов гуруҳи томонидан олиб борилмоқда. Бош прокуратура томонидан тергов ҳаракатлари устидан тегишли назорат ўрнатилган.

5261
0