• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 8 октября 2018

Пахтани чигитидан ажратиб сотган фермерга нисбатан жиноят иши очилди

Сирдарёлик фермер давлат мулкини талон-тарож қилгани аниқланди.

6255
0

Департаментнинг Сирдарё туман бўлими томонидан тумандаги «А.А» фермер хўжалигига нисбатан тўпланган ҳужжатлар юзасидан терговга қадар текширув ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Текширувда мазкур фермер хўжалиги раҳбари А. ва бошқалар фермер хўжалигига тегишли 6,0 гектар ердаги очилган пахта ҳосилини териб олиб, пахта толасини чигитдан ажратишган. Кейин эса тайёр бўлган пахта хомашёсини фуқаро М.А. ва бошқаларга 13,8 млн. сўмга сотиб юбориб, давлат мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан «А.А» фермер хўжалиги раҳбари А. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани қайд қилинган.

6255
0