Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг маълумотига кўра, 2018 йил 3 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 22:44да Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ер силкиниши қайд этилган.
Зилзила эпицентри Тошкент шаҳридан 389 км узоқликда жанубий йўналишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қайд этилди.
Зилзила магнитудаси М=3,6.
Зилзила чуқурлиги Н=30 км.
Зилзила кучи Қарши шаҳрида 3 баллни ташкил этган.
Талафотлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумотлар келиб тушмаган.