• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 18 сентября 2018

Британиянинг HSBC банки ходими молия вазири маслаҳатчиси бўлди

2016 йил март ойидан ҳозиргача HSBC инвестиция банки бошқармаси директори лавозимида ишлаб келган.

5372
0
Молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2018 йил 15 сентябрдаги буйруғига асосан Одилбек Рустамович Исаков Ўзбекистон молия вазирининг маслаҳатчиси, Молия вазирлигининг давлат суверен, корпоратив (банк) қарз мажбуриятлари ва давлат қарзи бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, Одилбек Исаков 1981 йилда туғилган, 1998-2000 йилларда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида таҳсил олган.

Буюк Британиядаги Манчестер метрополитан университетининг Бизнес иқтисодиёти бўйича бакалаври, Стратклайд университетининг Молия бўйича магистр даражаларига ҳамда Малакали молиявий таҳлилчи (CFA - Chartered Finance Analyst) квалификациясига эга.

Одилбек Исаков дунёнинг энг йирик банкларидан бири HSBC банкидаги 12 йиллик меҳнат фаолияти давомида Ривожланаётган мамлакатлар билан ишлаш бўйича инвестиция банкири сифатида тажриба орттирган. 2011 йилдан бери умумий қиймати 115 миллиард АҚШ долларидан ортиқ 70 дан ортиқ муваффақиятли қўшма лойиҳаларни бошқарган.

5372
0