• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 30 августа 2018

Доимий ва вақтинча прописка қилиш бўйича янги тартиб ҳамда рўйхат эълон қилинди

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

5253
0
UzNews.uz

Қарорга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда (Тошкент вилоятидан ташқари) бошқа давлатлардан келган ва доимий прописка қилиниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар – чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхати тасдиқланди.

Эндиликда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий прописка қилиш қуйидаги рўйхат асосида амалга оширилади:

- қонун ҳужжатларига мувофиқ сотиб олинган уй-жойга эга бўлган чет эл давлатларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар – хусусий мулк қилиб олинган уй-жойга;

- қариндошлар – мазкур Рўйхат кучга киргунга қадар ўзларининг тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлари доимий прописка қилинган уй-жой майдонига;

эр (хотин) – хотини (эри) доимий прописка қилинган уй-жой майдонига, башарти камида беш йил биргаликда яшаётган бўлса;

- васийлик ва ҳомийликдаги шахслар – васий (ҳомий) доимий прописка қилинган уй-жой майдонига;

ота-онаси бўлмаган вояга етмаган туғишган ака-ука ва опа-сингиллар – ўзларининг туғишган ака-ука ёки опа-сингиллари доимий прописка қилинган уй-жой майдонига;

- давлат ташкилотларига ишга таклиф этиладиган мутахассислар тегишли орган ёки ташкилот раҳбарининг илтимосномасига кўра, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек, уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) – мазкур шахслар лавозимда турадиган даврга;

Адлия вазирлиги хабарига кўра, Ўзбекистонда туғилган ёки илгари доимий прописка қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар – доимий яшаш учун Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга (Тошкент вилоятидан ташқари) қайтиб келганида доимий ва вақтинча проспикага қўйилиши белгиланган.

5253
0