Кеча, 24 август куни теннисчимиз Денис Истомин Индонезиянинг Жакарта шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинлари теннис баҳсларининг финал учрашувига йўлланмани қўлга киритганди.
Денис финалда хитойлик Ву Йи Бинг билан кортга чиқиб, 1-сетда 2: 6 ҳисобида имкониятни бой берди. Иккинчи сетда эса у рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади. Ҳисоб 6: 2. Учинчи сет анча оғир кечган бўлишига қарамай ҳамюртимиз 7: 6 ҳисобида Йи Бингни ҳисобда ортда қолдирди.
Ўзининг бу ғалабаси билан Денис Истомин терма жамоамиз ҳисобига бешинчи олтин медални ёздириб қўйди.