Ҳамюртимиз ушбу беллашувда чилилик Рамон Контрерасга қарши жанг қилди.
10 раундга мўлжалланган жангнинг 1-раундида ҳамюртимиз рақибини нокаутга учратди ва муддатдан олдин ғалаба қозонди.
Ушбу ғалаба орқали Муроджон WBA InterContinental камари соҳибига айланди.
Маълумот учун, Муроджон Аҳмадалиев проффессионал рингда 4 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган.
Жангларининг 2 тасида эса у рақибларини нокаутга учратган.