Олмазор тумани жиноий ишлар бўйича судининг ўз биносида Жаҳонгир Умаровга нисбатан ўтказилаётган суд-тергови жараёнида адвокатлар судга, раислик этувчига илтимосномалар билан мурожаат қилишди.
Ушбу мурожаатномада адвокатлар томонидан Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари айнан тадбир ва тергов ҳаракатлари давомида ўзларининг ҳимоялари остидаги шахсга тазйиқлар бўлгани ва тадбир мутлоқо нотўғри ўтказилгани, унда Жаҳонгир Умаровнинг ҳуқуқлари бузилган деб билишларини таъкидлашди ҳамда айнан мана шу ноқонуний ҳаракатлар учун уларга нисбатан хизмат текшируви ўтказилишини илтимоснома шаклида судга тақдим қилишди.
Бу илтимоснома бўйича тарафларнинг фикрлари сўралганда, прокурор илтимоснома рад этилишини билдирди, Судга раислик этувчи судья Зафар Бобонов эса ўз навбатида адвокатлар томонидан тақдим қилинган бу илтимосномани қаноатлантирилишини билдирди ҳамда айнан бу воқеага алоқадор тегишли ходимларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан хизмат текшируви тайинлангани борасида ажрим чиқарди.
Суд бугун соат 15:00 да ўз ишини давом эттиради.