Жорий йилнинг июнь ойи якунларига кўра, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Москванинг “Домодедово” аэропортидан белгиланган жадвалдан кечикишсиз халқаро қатновларни амалга оширган “энг пунктуал авиакомпания” деб эътироф этилди.
Таъкидлаш жоизки, Миллий авиакомпания ҳозирги кунда ушбу аэропортга Ўзбекистон шаҳарларидан ҳафтасига 36 та мунтазам халқаро қатновларни, Тошкентдан 16 та авиақатновларни амалга ошириб келмоқда.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси кузги-қишки мавсумда пойтахтдан ҳафтасига 21 та қатновни амалга оширишни режалаштирган.