• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 24 июля 2018

Ёш қизларни Ҳиндистонга фоҳишаликка таклиф қилган аёл аниқланди

Хоразмлик бўлган аёл ноқонуний равишда Ҳиндистонга чиқиб кетади ва мумайгина даромад олиш, фоҳишалик қилишлари учун ёш қизларни ўз ёнига таклиф қилади.

4064
0
Иллюстрация

Урганч туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган, Р.М. 2018 йилнинг март ойида, фоҳишалик билан шуғулланиб, бойлик орттириш мақсадида қўшни давлат орқали ноқонуний равишда Ҳиндистон давлатига чиқиб кетади.

“UzNews.uz”нинг ишончли манбаси хабарига кўра, Ҳиндистонда ушбу аёл ўзи бошлаган “бизнесини” янада ривожлантириш мақсадида Р.М. ижтимоий тармоқлар орқали 2 нафар хоразмлик қизлар билан боғланиб, уларни ҳам ўзининг ёнига келишга таклиф этади. Албатта уларга юқори маош, яшаш учун шароитларни яратишни ўз зиммасига олишини, бунинг учун даромаддан озгина “улуш” олиб туришини ҳам гап орасида тушунтириб ўтади.

Ўз нафси йўлида, ор-номусни ҳам унутган, хар қандай разилликдан тап тортмайдиган ушбу аёлнинг қилмишларидан хабар топган ички ишлар органлари ходимлари унинг жиноий қилмишларига тўсиқ қўйишди.

Ҳозир мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 135-моддаси 2-қисми (Одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

4064
0