• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 20 июля 2018

Яна бир туман ИИБ бошлиғига нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Янгиобод туман ИИБ бошлиғига нисбатан жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди.

3448
0
UzNews.uz

2018 йил 9 июль куни Янгиобод тумани, Зиёкор кўчасида яшовчи фуқаро Н.Турсунбоев Бош прокуратуранинг “Ишонч телефони”га мурожаат қилиб, Янгиобод туман ИИБ бошлиғи И. Сулаймонов ўғли С. Қурбонбоевни уриб тан жароҳати етказганлигини билдириб, И. Сулаймоновга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраган.

Янгиобод туман прокуратураси томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида сўралган фуқаро С. Қурбонбоев 2018 йил 7 июль куни соат 14:30 ларда Янгиобод тумани ИИБ бошлиғи И. Сулаймонов “Мустақилликнинг 22 йиллиги” сув истеъмолчилари уюшмаси ҳудудидаги “Пасткичақир булоғи” фермер хўжалиги даласига келган вақтда комбайнлар ғалла ўрмасдан турганлигини важ қилиб, С. Қурбонбоевни мушти билан бурун қисмига урганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиобод туман прокуратураси томонидан туман ИИБ бошлиғи И. Сулаймоновга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жиноят иши тергови Бош прокуратура назоратига олинди.

3448
0