• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 14 июля 2018

Тошкентда янги OASIS аквапарки очилди

Чилонзор туманида Ўзбекистондаги энг катта бассейн ҳамда 235 метрли сунъий тўлқинли ариққа эга бўлган аквапарк очилди.

12181
0

Бугун, 14 июль куни Чилонзор тумани 6-мавзесида “OASIS” аквапаркининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Аквапарк маҳаллий аҳоли орасида Тошкент вилояти шифохонаси (Метронинг “Ҳамза” ва “Миллий боғ” бекатлари оралиғида) деб юритиладиган маъмурий бино ҳамда Green City тураржой комлекси ўртасида жойлашган.

Аквапаркдан 2 минг квадрат метрни ташкил қиладиган тўлқинли йирик бассейн ҳамда 235 метрни ташкил қиладиган ҳаракатланувчи тўлқинли ариқ ҳам ўрин олган.

“OASIS” бир вақтнинг ўзида 2 минг кишини қабул қилиш имкониятига эга ҳисобланади. Шунингдек, Аквапарк ҳудудида ювиниш хонаси, замонавий кийиниш хонаси, болалар учун ва оилавий бассейн, фудкорт, катта челакдан иборат ажойиб душ. Бир сўз билан айтганда, аквапаркка ташриф буюрувчилар ўзига хос яхши кайфият ва бир олам қувонч билан ортга қайтадилар.

Аквапаркка кириш пуллик! Катталар учун билет 45.000 сўм, 3 ёшдан 12 ёшгача бўлганларга 25.000 сўм. 3 ёшгача бўлган ҳамроҳингиз эса бепул кириш имтиёзига эга.

Аквапарк иш вақти: 10:00-21:00 (Касса соат 19:00 гача ишлайди).

Манзил: Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси 4а уй.

Мўлжал: Ғафур Ғулом номидаги истироҳат боғи қаршисида.

Facebook

Тел: (+99897) 455-51-11

Реклама ҳуқуқи асосида

12181
0