• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 12 июля 2018

Самарқанд вилоятига янги ҳоким тайинланди

Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келган Эркинжон Турдимов Самарқанд вилояти ҳокими этиб тайинланди. 

6141
0
Facebook

Шу кунгача вилоят ҳокими сифатида ишлаб келаётган Туробжон Жўраев қайси лавозимга тайинлангани борасида аниқ маълумотлар йўқ.

49 ёшли Турдимов 2016 йилнинг декабр ойидан буён Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди.

Бунгача у 1991 йилдан 1995 йилгача “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг ҳудудий бўлимларида фаолият кўрсатган. 1995-1996 йилларда Зарафшон шаҳар ҳокими ўринбосари лавозимида, 1996 йилдан 2000 йилгача Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Навоий бўлимида бошқарувчиси сифатида ишлаган. 2000 йилдан 2008 йилгача эса Навоий вилояти Хатирчи туман ҳокими сифатида ишлаган.

2008 йилда қисқа вақт ўша вақтлардаги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган Эркинжон Турдимов, ўша йилдаёқ Навоий вилоят ҳокими лавозимига тайинланганди. Турдимов Сурхондарё вилояти ҳокими бўлгунига қадар Навоийда фаолият кўрсатган.

Бу ҳақда “Халқ сўзи Online” хабар бермоқда.

6141
0