• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 9 июля 2018

Адҳамжон Эргашев Оғир атлетика бўйича Жаҳон чемпиони бўлди

Ҳозирда, Тошкент шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Турнир ҳамюртларимиз учун омадли бошланди.

2749
0
olympic.uz

Мусобақа доирасида эркаклар ўртасида 62 кг. вазн тоифасидаги спортчилар ўртасида баҳслар бўлиб ўтди. Қувонарлиси, мазкур вазн тоифасида олтин медаллар Ўзбекистон терма жамоаси аъзосига насиб этди.

Адҳамжон Эргашев даст кўтаришда 135 кг., силтаб кўтаришда эса 160 кг. тошни ўзига бўйсундира олди. Умумий ҳисобда 295 кг. тош кўтарган Эргашев ҳар уччала йўналишда ҳам олтин медалга эга чиқди.

Қайд этиб ўтиш лозимки, Адҳамжон ўз вақтида ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони, ўтган йили катталар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида эса бронза медали соҳибига айланганди.

2749
0