2018 йилнинг 1 июль куни ўтказилган тадбир давомида, Урганч туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи Б.А. қўлга олинди.
Ҳоким ўринбосари “иш битириб бериш учун” 5 миллион сўм миқдорида пора олаётганда, жиноят устида қўлга олинди.
“UzNews.uz”нинг Урганч ҳуқуқ-тартибот идораларидаги ишончли манбаси хабарига кўра, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси тартибида жиноят иши қўзғатилган бўлиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.