2018 йилнинг 5 июль куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2014 йил 11 ноябрдан 2015 йил 25 майгача бўлган вақт оралиғида Юнусобод туманида яшовчи Б.И. ва З.Х.лар фуқаро С.А.нинг уйида ва Мирзо Улуғбек тумани Ҳарбийлар шаҳарчасида унга тадбиркорликни ривожлантиришларини айтиб, алдаш йўли билан ишончига киргани ва 1 млн.дан ортиқроқ АҚШ долларини олиб, берган ваъдаларини бажармай, пулларни қайтариб бермаётганликлари кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, кўрилган чоралар натижасида Б.И. ва З.Х.лар қўлга олинди.