• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 2 июня 2018

“Товламачилик” қилган телеграм канал асосчилари ушланди (Видео)

Телеграм ижтимоий тармоғидаги “Namanganliklar” ва “Namangan-cars” канали админлари ўзаро тил бириктирган ҳолда товламачиликда айбланиб қўлга олинди.

4999
0
Namanganiib

Телеграм каналларининг асосчилари Наманган шаҳридаги “Соҳил” кафеси раҳбаридан товламачилик йўли билан 600 АҚШ доллар олиш мақсадида бўлишган.

Кафеда овқатланган аёл киши томонидан канал администраторига таракан ва овқат видеоси юборилади. Канал администраторлари эса ўз каналида 100 минг аъзо борлиги, агар видеони каналга чиқарса, мижозлар ошхонага келмай қўйиши ҳақида қўрқитиб, кафе эгасидан пул талаб қилишган.

Кафе эгаси тегишли ташкилотларга хабар бергандан сўнг, товламачиликда гумон қилинаётган админлар маълум миқдордаги пул маблағларини олаётган пайтда қўлга олинган.

4999
0