• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 12 ноября 2021

АҚШ COVID-19 билан курашиш ва тикланиш учун Ўзбекистонга қўшимча 2,5 млн доллар ажратди

Маблағ дори воситалари сифатини таъминлаш ва мамлакатда вакцинага нисбатан ишончсизликни бартараф этиш учун сарфланади.

620
0
uz.usembassy.gov

АҚШ ҳукуматининг COVID-19 пандемиясига қарши курашиш бўйича кенг қамровли глобал чора-тадбирлари доирасида, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги Ўзбекистонга қўшимча 2,5 млн доллар ажратди. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар бермоқда.

USAID ушбу қўшимча маблағни дори воситалари сифатини таъминлаш ва мамлакатда вакцинага нисбатан ишончсизликни бартараф этиш учун юқори даражадаги техник ёрдам кўрсатишга сарфлайди.

«Ўзбекистонда тўлиқ эмланганлар сони аста-секин ўсиб бормоқда. Аммо пандемия ҳали тугамади – вирус бутун мамлакат бўйлаб тарқалишда давом этмоқда ва янги вариантлар глобал миқёсда доимий хавф туғдирмоқда. Пандемияга барҳам бериш барчанинг хавфсизлигини таъминлаш, ҳаётларни сақлаб қолиш ва глобал иқтисодиётни тиклаш учун жуда муҳим.

Вакциналар бунда асосий ечим бўлиб, Байден маъмурияти бу ҳаракатга содиқлигини  яқинда Қўшма Штатларнинг бутун дунё бўйлаб 200 млн дозадан ортиқ COVID-19 вакцинасини хайрия қилганини эълон қилиши орқали намоён этди»,- деди USAID'нинг Ўзбекистондаги миссияси директори Микаэла Мередит.

Шу тариқа, Ўзбекистоннинг COVID-19'га қарши курашдаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга АҚШ ҳукуматининг тўғридан-тўғри қўшган умумий ҳиссаси 16 миллион доллардан ошди.

620
0