• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 10 ноября 2021

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Лондон фонд биржасида $700 млн миқдорида дебют еврооблигацияларини муваффақиятли жойлаштирди

Жамиятнинг халқаро облигациялари Европа ва Осиё мамлакатларидан қатнашган 120 дан ортиқ инвесторлар орасида тақсимланди.

601
0
"Ўзбекнефтгаз" Матбуот хизмати

Бу, ўз навбатида, жамиятнинг трансформация ва дунёдаги энг яхши бизнес-амалиётларни жорий этиш бўйича тизимли ишларнинг натижаси ҳисобланади, жумладан:

– Ernst&Young (Буюк Британия) халқаро аудиторлик компанияси томонидан жамиятнинг 2017–2020 йиллар ва 2021 йилнинг 1-ярим йиллиги учун жамиятнинг МҲХСга асосан консолидациялашган молиявий ҳисоботлари аудити ўтказилди;

– "Fitch Ratings" ва "S&P" халқаро рейтинг агентликлари томонидан (BB–/барқарор) даражасидаги корпоратив рейтинг ва эмиссиясига рейтинг берилди;

– облигацияларни чиқариш учун "CITI Group", "JP Morgan" (АҚШ), "Mitsubishi UFG" (Япония) ва "Газпромбанк" АЖ (РФ) каби ташкилотчи банклар жалб қилинди;

– барча турдаги юридик экспертизалар (аудиторлик, молиявий, бошқарув) ўтказилди.

Юқоридаги тадбирларни амалга ошириш натижасида халқаро облигацияларни чиқариш доирасида жорий йилнинг 5 ва 8 ноябрь кунлари ўтказилган roadshow давомида потенциал инвесторларга Жамият фаолияти хақида тақдимот ўтказилди.

Шу билан бирга, Roadshow давомида АҚШ, Европа, Россия Федерацияси ва Осиё мамлакатларидан 35 дан ортиқ институционал инвесторлар билан телеконференция (Global Investor Call) ва йирик халқаро 28 та инвесторлар билан индивидуал учрашувлар ўтказишга эришилди.

Олиб борилган маркетинг ўрганишлар натижасида 9 ноябрь ҳолатига ташкилотчи банклар (Bank GPB International S.A., Citigroup Global Markets Limited, J.P. Morgan Securities plc. ва MUFG Securities EMEA plc) томонидан Жамиятнинг еврооблигацияларининг бошланғич фоиз ставкаси 5,00% миқдорида белгиланди.

Натижада жами 1,9 миллиард АҚШ доллари (ташкилотчи банклар буюртманомаларисиз – 1,7 миллиард АҚШ доллари) миқдоридаги буюртманомалар келиб тушди ва иштирокчиларнинг сифат ва миқдори таҳлили натижасига кўра якуний фоиз ставкаси 4,75% гача туширилди.

Жамиятнинг халқаро облигациялари Буюк Британия, АҚШ, Германия, Европа хамда Осиё мамлакатларидан қатнашган 120 дан ортиқ инвесторлар орасида тақсимланди.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги жамоанинг бир неча кунлик тинимсиз меҳнати ўз натижасини берди.

Жамиятнинг халқаро облигациялари тақсимланиши жараёнида Жамоатчилик вакиллари, журналистлар, блогерлар ҳам иштирок этишди.

"Ўзбекнефтгаз" Матбуот хизмати

601
0