Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг хабар беришича, тикувчилик соҳасида етарли тажриба ва кўникмаларга эга бўлган аёллар Япониядаги мавжуд бўш иш ўринларига ишга таклиф этилади.
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
— 18-35 ёшда бўлиши;
— 6 ойлик иш тажрибасига эга бўлиши;
— Зарарли одатларга эга бўлмаслиги;
— Япон тилини базавий даражада билиши;
— Иш вақти: 5 кун 8 соатдан.
Маълумот берилишича, иш ҳақи 1 ойлик тайёргарлик курси даврида 60 минг япон йени (525 АҚШ доллари), 2-ойдан 122,091 япония йени (1068 АҚШ доллари), барча солиқлар ва уй-жой тўловларини ҳисобга олган ҳолда, тўланади.
Йўл харажатлари (икки томонлама авиачипта) иш берувчи томонидан қопланади.
Хабарда, номзодлар +998 71 202-33-55 (ички рақам: 66 ва 17) рақами орқали мурожаат қилишлари сўралган.