• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 8 ноября 2021

ДХХ террористик ташкилот аъзосини Ўзбекистонга олиб келди

Терроризмга алоқадорликда айбланиб, судланган 26 ёшли ўзбекистонлик Суриядаги жангарилар сафига қўшилиш учун мамлакатдан чиқиб кетган.

721
0
ДХХ

Халқаро террорчилик ташкилотига алоқадор бўлган ўзбекистонлик Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

1995 йилда туғилган С.С. ижтимоий тармоқ орқали Сурия давлатидаги "Тавҳид ва жиҳод катибаси" халқаро террористик ташкилот аъзолари таъсирига тушиб қолган. С.С танишлари билан Telegram орқали гуруҳ ташкил қилиб, "жиҳод"га жалб этувчи материалларни жойлаб, ўзаро муҳокама қилишган. Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод катибаси"га қўшилиш учун Ўзбекистондан чиқиб кетишни режалаштиришган.   

Ҳуқуқ-тартиботи идоралари томонидан уларнинг ноқонуний ҳаракатлари фош этилган ва 2018 йилнинг июнь ойида С.С ва унинг тарафкашларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан сайёр суд ўтказилиб, С.Сга нисбатан 4 йилга озодликдан чеклаш жазоси тайинланган. С.С Суриядаги жангарилар сафига қўшилиш мақсадида, айланма йўллар орқали давлат чегарасини кесиб ўтиб, Марказий Осиё давлатларининг бирига борган вақтида қўлга олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

721
0