• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Политика 2 ноября 2021

Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Комилов Саудия Aрабистони Подшоҳлигининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланган Юсуф ал-Утайбийни қабул қилди.

772
0
ТИВ

Бугун, 2 ноябрь куни ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Комилов Саудия Aрабистони Подшоҳлигининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси етиб тайинланган Юсуф ал-Утайбийни қабул қилди.

Суҳбат чоғида томонлар мунтазам мулоқотни давом эттириш ва амалий ҳамкорликни, жумладан, ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар ҳамда савдо, иқтисодиёт, фан ва технологиялар, маданият, спорт ва ёшлар масалалари бўйича ҳукуматлараро комиссиялар мажлисларини ўтказиш орқали ҳамкорликни йўлга қўйишга ўзаро тайёр эканликларини билдирдилар.

Энергетика, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларида инвестиция лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Мулоқот чоғида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

772
0