• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 2 ноября 2021

Беморга донорлик қилиш учун унга яқин қариндош бўлиш кераклиги бекор қилинмоқда

Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси учун донор беморнинг яқин қариндоши бўлиши керак, деган чеклов бекор бўлиши мумкин.

868
0
ССВ

Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси учун донор беморнинг яқин қариндоши бўлиши керак, деган чеклов бекор қилинмоқда. Бу ҳақда Қонунчилик Палатаси депутати Расул Кушербаев хабар берди. 

Бу бўйича ўзгариш депутатлар томонидан кўриб чиқилган "Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида"ги қонун лойиҳасида белгиланмоқда. 

Эндиликда донор сифатида ўзидан аъзолари ва (ёки) тўқималарининг трансплантация учун олинишига ихтиёрий равишда, бепул асосида, нотариал тартибда тасдиқланган ёзма розилик берган инсон тушунилади. 

Амалдаги таҳрирда донор-беморга трансплантация қилиш учун органлари, тўқималари ва (ёки) ҳужайраларини ўз ихтиёри билан бераётган инсон тушунилиб, у уч йилдан ортиқ никоҳда бўлган эр-хотинлар ва уларнинг олдинги турмушидан бўлган фарзандлари, тўғри ва ён тарафдан бўлган қариндошлари, шунингдек, ўгай ота, ўгай она, ўгай ўғил, ўгай қиз ва оила ҳақидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ фарзандликка олинган болалар тирик донор бўлиши мумкин эди.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилиниб, Сенатга юборилди.

868
0