• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 1 ноября 2021

Фарғонада қурилган янги аэропортга дастлабки синов парвози амалга оширилди

Сўх аэропорти Фарғона халқаро аэропортидан амалга оширилган синов парвозини қабул қилди.

746
0
Фарғона вилояти ҳокимлиги

Сўх туманининг “Навобод” МФЙ ҳудудида янги қуриб битказилган аэропортга дастлабки синов парвози амалга оширилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фарғона халқаро аэропортидан амалга оширилган синов Humo Air авиакомпаниясига қарашли Аn-2P йўловчи ташиш самолётида амалга оширилди. Маҳаллий вақт билан соат 12:30 да Фарғонадан ҳавога кўтарилган лайнер, соат 13:10 да Сўх аэропортига келиб қўнди. 

Илк парвоз, туман ҳокими Саидбаҳром Сайидмусаев, туман секторлари раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари томонидан катта тантана билан кутиб олинди. Самолёт қайта Фарғонага парвоз қилди ва соат 14:07 да яна Фарғона халқаро аэропортига етиб келди.

“Амалга оширилган парвоз ҳамда Сўх аэропортида яратилган техник шароитлар мутахассислар томонидан юқори баҳоланди”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, ушбу аэропортнинг қурилиш ишлари якунлангани ҳақида хабар бергандик.

746
0