Аввалроқ, интернет тармоғида мактабдан қайтаётган ўқувчи қизни номаълум эркак "тупикка олишга" урингани акс этган видеолавҳа тарқалди.
Тошкент шаҳар ИИББ ҳолатга изоҳ берди.
Маълум бўлишича, ушбу ҳолат 10 ноябрь куни соат 15:00 да Яшнобод тумани Фарғона йўли кўчасида содир бўлган.
Мазкур факт бўйича Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан тергов олди текширувлари олиб борилмоқда. Текширув натижаларига кўра қонуний чора кўрилади. Шунингдек, ушбу ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ раҳбариятининг назоратига олинган.