• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Спорт 28 декабря 2021

Ўзбекистонлик 17 ёшли шахматчи 5 карра жаҳон чемпиони Магнус Карлсенни мағлуб қилди

Нодирбек Абдусатторов 10-тур доирасида Магнус Карлсенга қарши дона сурди.

872
0

Айни кунларда Полша пойтахти Варшава шаҳрида шахматнинг блис ва рапид йўналишлари бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Унда иштирок этаётган ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов (2593) 5 карра жаҳон чемпиони Магнус Карлсенга (2842) қарши дона сурди.

10-тур доирасидан ўрин олган ушбу баҳс турнир жадвалидаги яққол пешқадамликни аниқлаб бериши билан янада аҳамиятли бўлган. 

Бунгача Карлсен 7.5 очко билан биринчи, 17 ёшли Нодирбек Абдусатторов эса 7 очко билан иккинчи поғонани эгаллаб турган эди. 

Беллашув Нодирбекнинг ғалабаси билан якунланди.

Рапид йўналишида яна 3 турдан сўнг ғолиб аниқланади. 

Маълумот учун, ҳар икки шахматчи 2019 йил ҳам куч синашган ва унда кучлар тенг келган эди.

872
0