• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 17 ноября 2021

Тошкентда нима сабабдан ифлосланган қор ёғгани айтилди

Ўзгидромет бугун эрта тонгда пойтахтда ёғган ифлос қор тўғрисида муносабат билдирди.

1522
0
t.me/vstraneoz

Ўзгидрометнинг маълум қилишича, соат 10:30 да қор қатлами 12 смни ташкил этди. Қордан намуналар олиниб, текширув ўтказилганда, ифлосланган қор қатламлари (қизғиш лой ранги) кузатилди. 

Ифлосланган қор ёғишига 4 ноябрда Қозоғистон жанубида ва 16 ноябрда Бухоро вилоятида кузатилган қум бўронлари сабаб бўлди.

"Агар Тошкентда 14 ноябрда ёғинлар ёғиб ҳаво тозаланган бўлса, Бухоро вилоятида ёғинлар бўлмади. 17 ноябрда республиканинг бутун ҳудудига шамолнинг тезлашиши ва баъзи жойларда қумли бўрон билан совуқ нам ҳаво массаси кириб келди", - дейилади хабарда.

Шамол тезлигидан кўтарилган чанг масофага кўчди ва тупроқ ва қум рангини бўяб Тошкент шаҳрига чўкди.

1522
0