• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 15 декабря 2021

Янги кўринишдаги 50 000 сўм ва 100 000 сўм бўлган банкноталар чиқарилади

Марказий банк пул белгиларини муомалага чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилди.

2183
0
Марказий банк

Марказий банк 2021 йилнинг 22 декабридан бошлаб янги кўринишдаги номинал қиймати 50 000 сўм ва 100 000 сўм бўлган банкнот шаклида пул белгиларини муомалага чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилинганлигини маълум қилди.

Мазкур банкнотлар мавзуси (тематикаси) "Буюк Ипак йўли" ҳамда мамлакат ҳудудидаги Сурхондарё ва Хоразм вилоятларининг қадимий тарихига бағишланган.

Муомалага чиқарилаётган янги кўринишдаги қиймати 50 000 сўм ва 100 000 сўм бўлган пул белгилари бугунги кунда муомалада бўлган 2017 йил намунасидаги 50 000 сўмлик ва 2019 йил намунасидаги

100 000 сўмлик банкнотлар билан бир қаторда (параллел равишда) муомалада бўлади.

Яъни, 2017 йил ва 2019 йил намунасидаги 50 000 сўмлик ва 100 000 сўмлик банкнотлар ҳам тўлов қобилиятини йўқотмайди.

Шунингдек, янги кўринишдаги пул белгилари айни пайтда муомалада бўлган пул белгилари ва тангалар билан бир қаторда, барча хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли томонидан ўз қиймати бўйича барча турдаги тўловлар учун ҳеч қандай чекловларсиз қабул қилиниши шарт.

2183
0