• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Реклама 22 декабря 2021

Минг кишилик палов: Foodcity савдо майдонини фойдаланишга топширишга тайёрланиш жараёнидан фоторепортаж

Тошкент вилоятида Foodcity озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатиш марказининг яқин кунларда фойдаланишга топширилиши ва ишга туширилишига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

928
0

Ташкилотчилар томонидан минг кишилик палов тарқатилди ва шу орқали Ўзбекистонда биринчи тўлақонли қишлоқ хўжалиги кластери ва замонавийлаштирилган савдо майдончаси пайдо бўлгани тантанали нишонланди, деб хабар бермоқда UzNews.uz мухбири.

Мажмуанинг Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларидаги кўплаб шу каби объектлардан фарқи шундаки, уни яратишда Европанинг йирик шаҳарлари – Париж, Мадрид ва Москвада фаолият юритаётган қишлоқ хўжалиги марказлари тажрибаси ва амалиётидан кенг фойдаланилган.

«Марказнинг ўзига хослиги шундаки, 60 гектар майдонда улгуржи ва чакана савдо учун барча энг замонавий шароитлар яратилган. Бу ерда 2500дан ортиқ савдо нуқталари мавжуд. Турли тоифадаги товарлар савдоси учун энг замонавий музлаткичлар, совиткичлар ва қуруқ омборлар билан таъминланган. Маҳаллий ва чет эллик тадбиркорларнинг яшаши, дам олиши учун меҳмонхона,  шунингдек, ишбилармонлик музокаралари учун офис хоналари мавжуд. Тадбиркорлар тезда маслаҳат олишлари ёки шартнома тузишлари учун бозорда банк ҳам бор», — дейди маркетинг бўлими раҳбари Асқат Сарсенов. 

Асқат Сарсеновнинг сўзларига кўра, марказ ҳудудида импорт ва экспорт операцияларини амалга ошириш учун божхона терминали ҳам ташкил этилган.

«Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари хорижда жуда машҳур ва ҳар қандай савдо операциясининг асосий шарти маҳсулот сифати ҳисобланади. Шу боис, бу ерда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, қадоқлаш ва  божхона расмийлаштирувидан ўтказиш учун барча шарт-шароит яратилган. Озарбайжон, Туркия, Покистон, Эрон ва Африка давлатларидан маҳсулотлар етказиб бериш учун аллақачон шартномалар тузилган», — дея қайд этди Асқат Сарсенов.

Маросимда Тошкент шаҳар Бектемир тумани ҳокими Тапил Махамадзияев ҳам сўзга чиқиб, янги марказнинг ташкил этилиши Ўзбекистонда бутун чакана савдо бозорини ривожлантириш учун катта туртки бўлишини таъкидлади.

«Foodcity'да мамлакатимизда  биринчи марта товарларни омборда сақлаш босқичини истисно қилувчи логистика тизимини қўлланилган. Бу шуни англатадики, сиз маҳсулотни кўплаб омборхоналар ва сотувчилар аралашувисиз тўғридан-тўғри ишлаб чиқарувчидан сотиб оласиз ва сифатли маҳсулотга эга бўласиз. Турли хил маҳсулот ассортиментларига эга бўлган бешта шундай кросс-доклар мавжуд», — деди у.

Меҳмондорчиликдан  олдин йиғилганларга турли ҳамкор компаниялар ходимлари, маҳаллий ва бир қатор хорижий пудратчилар қурувчилари, тадбиркорлар, шунингдек, яқин атрофдаги уйларда истиқомат қилувчи  аҳоли ва бўлажак сотувчиларга савдо майдончаси қурилишига бағишланган видеолавҳа намойиш этилди. Унда маъмурият лойиҳани ишлаб чиқишнинг муддатли хронологиясини эълон қилди: 2018 йил – қурилишни бошлаш, 2021 йил – савдо мажмуасини фойдаланишга топшириш, 2022 йил – улгуржи бозорни ишга тушириш ва 2023 йил – қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича ишлаб чиқаришни ишга тушириш.

Бўлажак сотувчилар учун асосий масала бўлган ижара масаласи ҳам четда қолмади. Foodcity вакилларининг сўзларига кўра, марказнинг чакана савдо қисмидаги боксларнинг ижара нархи ҳудуднинг квадратига ва сотилган маҳсулотга қараб ойига 2,5 миллион сўмдан 3 миллион сўмгача ўзгаради. Дастлабки босқичда сотувчиларга ижара нархига 80% чегирма тақдим этилади.

Ҳар бир дўконда фақат ижарачининг бокс ичида истеъмол қиладиган электр энергиясини ҳисобга оладиган электр ҳисоблагичлари мавжуд. Ташқаридаги ҳамма нарса – ёруғлик, иссиқлик, иқлим назорати хизматлари – ижара тўлови таркибига киради.

Марказ маъмурияти арзон нархлар, кенг ассортимент ва сифатли маҳсулотлар таклиф қиладиган энг яхши ижарачиларни тақдирлаш бўйича қатор дастурларни ҳам эълон қилди. Бундай шахсларни мукофотлаш, жумладан, ижара тўловидан озод қилиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, ҳар бир павильонда бозордан тавсия этилган нархларни намойиш қилувчи мониторлар ўрнатилиши кўзда тутилган. Бу савдогарлар ўртасида соғлом рақобатни юзага келтиради.

Яна бир муҳим жиҳат – транспорт қулайлиги. Тошкентнинг турли нуқталаридан бозорга бориш учун бепул автобуслар йўлга қўйилади. Қолаверса, Қўйлиқ бозорининг эски манзилига етиб келган барча автобуслар энди бу ерга келади. Буларнинг барчасидан ташқари, бу ерга энг яқин вилоятлардан келадиган 15-20та йўналишни ишга тушириш режалаштирилган.

Foodcity'га шахсий  машинасида келмоқчи бўлганларга 3 минг машинага мўлжалланган улкан автотураргоҳ хизмат кўрсатишга тайёр.

Тадбир иштирокчилари лойиҳа бўйича ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

«Foodcity маркази бугунги кунда Ўзбекистон иқтисодиётидаги энг йирик лойиҳалардан бири бўлиб, у албатта жуда истиқболли. Лойиҳа ўзини тўлиқ қоплайди ва тадбиркорлар учун ҳам, аҳоли учун ҳам фойдали бўлади, деб умид қиламиз. Банкимиз томонидан Ўзбекистон резидентлари учун ҳам, чет элликлар учун ҳам кенг турдаги банк хизматлари тақдим этилади», — дейди «Трастбанк» ташқи иқтисодий фаолият департаменти раҳбари Вячеслав Пай.

Тадбиркор Фарҳод Манноповнинг айтишича, бозор жуда қулай жойлашган, иккита кириш жойи бор – бири енгил, иккинчиси юк машиналари учун.

«Мажмуага тиқилинчларсиз етиб келдик, бу ерда катта улкан автотураргоҳ бор. Бозорда тўлиқ тартиб мавжудлиги ва ​​озода эканлиги жуда яхши. Бу ерда маҳсулот сифатига эътибор қаратилгани менга ёқди. Бозорда ачиш жараёни содир бўлмайдиган, бактериялар ривожланишига йўл қўймайдиган вакуум технологияли махсус музлатгичлар бор. Бу эса музлатилган озиқ-овқатлар узоқроқ муддат сақланиши мумкинлигини англатади», — дея таъкидлади у.

Реклама ҳуқуқлари асосида

928
0