• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Спорт 15 ноября 2021

Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик самбочилар 11 та медални қўлга киритди

Тошкентда бўлиб ўтган самбо бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик самбочилар умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллашди.

936
0
ЎзМОҚ

ЎзМОҚ Ахборот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 12-14 ноябрь кунлари пойтахтдаги "Юнусобод спорт мажмуаси"да ўтказилган самбо бўйича жаҳон чемпионати якунланди.

Уч кун давом этган мусобақада қатнашган ўзбекистонлик самбочилар умумий ҳисобда 11 та медаль қўлга киритишди. Ўзбекистон терма жамоа аъзолари 3 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритишди. 

Олтин:

-58 кг: Баҳодир Бакиев (жанговар самбо)

-88 кг: Ихтиёр Эшмуродов

-98 кг: Нодиржон Мирхаликов

Кумуш:

-79 кг: Улуғбек Раҳмонов

-64 кг: Ойбек Солиев (жанговар самбо)

-50 кг: Сабина Давлатова

-79 кг: Фурқат Рўзиев (жанговар самбо)

-88 кг: Соҳибжон Ҳасанбоев (жанговар самбо)

Бронза:

-59 кг: Ибодатхон Агожонова

+98 кг: Ҳакимжон Исмоилов (жанговар самбо)

-71 кг: Истам Қудратов

Ушбу натижа орқали самбочилар жаҳон чемпионатини умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринда якунлашди. Биринчи ўринни Россия вакиллари эгаллашган бўлса (8 та олтин, 6 та кумуш, 4 та бронза), кучли учликка Беларусь вакиллари (3 та олтин, 5 та кумуш) якун ясашди.

936
0