Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни Янги йил табригида келаётган 2022 йилда ҳам икки томонлама ва халқаро кун тартибининг долзарб масалалари бўйича самарали мулоқот ва яқин ҳамкорликдаги ишлар давом эттирилишига умид билдирди.
"Бу, шубҳасиз, Россия ва Ўзбекистон халқларининг туб манфаатларига жавоб беради, Марказий Осиё минтақасида тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга ҳамоҳангдир", — деди Россия президенти.
Бундан ташқари, Владимир Путин Шавкат Мирзиёевнинг яқинда Москвага ташрифи Россия-Ўзбекистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари мустаҳкамлигини тасдиқлагани, янги истиқболли қўшма лойиҳалар ва ҳамкорлик йўналишларини белгилаш имконини берганини таъкидлади.