• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 22 декабря 2021

Тошкентда психотроп дори воситасини сотган "аптекачи" қўлга тушди

Ушбу дорихонада тегишли ҳужжатлари бўлмаган кучли таъсир қилувачи "Регапен", "Тропикомид" ва "Зардекс" номли дори воситалари борлиги аниқланди.

911
0
Прокуратура департаменти

Мирзо Улуғбек туманида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган дорихона фаолияти фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура департаменти Ахборот хизмати хабар берди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тадбирда, "M.Ph." МЧЖга қарашли дорихона сотувчилари О.Д. ва бошқалар харидор А.га "Тропикамед" номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 100 минг сўмга сотган вақтида ушланди. 

Тадбир давомида ушбу дорихонадан тегишли ҳужжатлари бўлмаган 335 дона "Регапен", 91 дона "Тропикамид" ва 17 дона "Зардекс" номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

911
0