Бош прокуратура департаменти Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2021 йил 3 ноябрь ҳолатига “Кўмиртаъминот” МЧЖнинг Хатирчи кўмир омборида кўмир маҳсулотини қолдиғини аниқлаш юзасидан ўтказилган маркшейдерлик ўлчовида, омбор мудири А.А. ва бошқалар туман аҳолиси учун имтиёзли нархларда сотилиши лозим бўлган ўзларининг моддий жавобгарлигидаги 216,9 млн сўмлик “БР” маркали 722,4 тонна кўмир камомадига йўл қўйганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.