• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Туризм 8 декабря 2021

Туман Ўзбекистондаги бир нечта аэропортлар фаолиятини яна чеклади

Тошкентдан Урганч ҳамда Нукусга учиши керак бўлган самолётлар туман сабаб парвоз қилолмади.

674
0
donday.ru

8 декабрь куни эрталаб об-ҳаво шароити туфайли кўришнинг ёмонлашиши Урганч, Нукус ва Навоий аэропортлари фаолиятига тузатишлар киритди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports Maтбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкентдан учаётган HY051 рейси Урганч аэропортига соат 08:20 да қўниши керак эди. Бироқ, мезбон аэропортдаги қалин туман туфайли кўриш имконияти 200 метрга тушди. Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт пойтахтдан соат 11:00 да ҳавога кўтарилиб, Урганчга 12:10 да етиб келиши кутилмоқда.

Шунингдек, Тошкент – Нукус йўналиши бўйича HY051 рейси кечиктирилишига туман сабаб бўлди. Самолёт Тошкентдан соат 07:30 да парвоз қилиши керак эди, бироқ ноқулай об-ҳаво шароити туфайли парвоз, дастлабки маълумотларга кўра, соат 10:30 га қолдирилди.

"Навоий" аэропортини ҳам қуюқ туман қоплади. Кўриш масофаси 300-350 метр. Бироқ, эрталабки вақтда йўловчилар қатнови жадвалда бўлмаган.

674
0