• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 28 ноября 2021

ИИО ходимлари ойнасини уриб синдирган Lacetti'нинг эгаси топилди

Қашқадарёда машинани ходимлар устига ҳайдаб, қочиб кетган ҳайдовчи узр сўраб чиқди.

1912
0
ИИВ ЙҲХББ

Аввалроқ, Қашқадарёда ҳайдовчи ИИО ходимининг қонуний талабига бўйсунмай машинасини ҳайдаб кетганида ходимлар "дубинка" билан машина ойнасини синдириб ташлагани ҳақида хабар бергандик.

ИИВ ЙҲХББ автомашина эгаси ҳақида маълумот берди.

"ИИО ходимларининг қонуний талабига бўйсунмасдан воқеа жойидан қочиб кетган Lacetti русумли, 70 D083FA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси аниқланиб топилди", - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, суриштирув давомида 1998 йилда туғилган ҳайдовчи Ҳ.А. автомобилнинг ён олд ойналарининг қорайтирилганлиги бўйича рухсатномаси йўқлиги сабаб ходимларнинг тўхташ талабига бўйсунмасдан кетиб қолганлигини таъкидлаб ўтди. 

Ҳолат юзасидан ўрнатилган тартибда маъмурий баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилди.

1912
0