• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 27 ноября 2021

Ўзбекистон давлат қарзи 25 млрд доллардан ошди

Давлат қарзи қолдиғи жорий йилнинг III чорагида 1,1 млрд долларга кўпайди.

680
0
UzNews.uz

Давлат қарзи қолдиғи жорий йилнинг III чорагида 1,1 млрд долларга (йил бошидан 2,1 млрд долларга) ошиб, 2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига 25,3 млрд долларни ташкил этди. 

Давлат қарзининг ялпи ички маҳсулотга (ЯИМ) нисбати барқарорлашиш тенденцияси сақланиб қолиб, йил бошидаги 38,9 фоиздан (1 июль ҳолатига – 38,5 фоиз) жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига 38,4 фоизгача пасайди. Бу ҳақда Молия вазирлигининг давлат қарзи ҳолати ва динамикаси шарҳида маълум қилинди. 

Маълумот берилишича, жорий йилнинг июль-сентябрь ойларида давлат қарзи қолдиғининг 1,1 млрд долларга ошиши, асосан, давлат бюджети тақчиллигининг молиялаштирилиши ва инвестицион лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида қарз маблағларининг ўзлаштирилиши билан бирга, 356,4 млн доллар миқдоридаги давлат қарзининг сўндирилиши билан изоҳланган. 

Натижада, жорий йилнинг III чорагида:

– Ўзбекистон номидан жалб қилинган ташқи қарз қолдиғи 897,6 млн долларга ошди; 

– Давлат кафолати остида жалб қилинган ташқи қарз қолдиғи 42,2 млн долларга ошди; 

– Давлат томонидан кафолатланган ҳамда давлат бюджетидан қайтариладиган ички мажбуриятлар қолдиғи 102,2 млн долларга ошди; 

– Ўзбекистон номидан 1 196,4 млрд сўмлик давлат қимматли қоғозларини (ДҚҚ) эмиссия қилиниши ва 407,2 млрд сўм миқдоридаги ДҚҚ сўндирилиши натижасида ДҚҚ бўйича қарздорлик қолдиғи 789,2 млрд сўмга ошди.

680
0