• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 14 декабря 2021

Термиз транспорт прокурори мажбурий меҳнатга бош-қош бўлаётганлиги айтилди

Транспорт прокуратураси кўрсатилган важлар юзасидан маълумот берди.

1097
0
Транспорт прокуратураси

Бугун ижтимоий тармоқда Термиз транспорт прокурори З.Турсунов 1 йил мобайнида 3 марта интизомий жазо олган, лекин ҳали ҳам ўз лавозимида ишлаб келаётгани, транспорт прокуратураси таъмирланишидан чиққан эски қурилиш материаллари Термизга юборилгани, Турсунов буларни ўз уйига олиб келгани, Ҳозирда у Термиз шаҳар прокурорига бириктирилган 2-сектор хизмат уйида ноқонуний яшаётгани  ҳақида тарқалган хабар юзасидан транспорт прокуратураси Ахборот хизмати маълумот берди.

Хабарда ёзилишича, Термиз транспорт прокурори З.Турсуновнинг транспорт прокуратураси таъмирланишидан чиққан эски қурилиш материалларни ўз уйига олиб борганлиги, 2-сектор раҳбарига тегишли уйда яшаётганлиги ва мажбурий меҳнатга бош-қош бўлаётганлиги кўрсатилган.

Аниқланишича, хабарда илова қилинган расмда прокурор З.Турсуновнинг уйи эмас, балки Термиз транспорт прокуратураси биноси бўлиб, унда ишчилар транспорт прокуратураси ва Термиз МТУ ўртасида тузилган шартнома асосида бинони таъмирлаш ишларига жалб этилган.

Шунингдек, транспорт прокуратураси таъмирланишидан чиққан эски қурилиш материаллари белгиланган тартибда жорий йил 11 декабрь куни Термиз транспорт прокуратурасига далолатнома асосида топширилиб, ҳозирда прокуратурада сақланаётгани аниқланди.

Бундан ташқари, З.Турсунов яшайдиган уйи ўрганилганида, таъмирланишдан чиққан қурилиш материаллари мавжуд эмаслиги, уйида темир йўл ишчилари ҳашар ёки мажбурий меҳнатга жалб қилинмаган.

Маълумот учун, З.Турсунов хизмат фаолиятида йўл қўйилган камчиликлар учун уч маротаба эмас, бир маротаба интизомий жазога тортилгани маълум бўлди.

1097
0