• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 7 декабря 2021

Сурхондарёда "Жигули" ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди

ЙТҲ натижасида пиёда  ҳалок бўлди.

713
0
Видеодан кадр

Жорий йилнинг 4 декабрь куни Сурхондарё вилояти Денов туманида соат 21:30 атрофида ўлим билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисаси содир этилди.

Аниқланишича, пиёда йўлнинг чапдан ўнг томонида кесиб ўтаётган вақтида, ВАЗ-2106 автомашинасини 1997 йилда туғулган ҳайдовчи бошқариб келаётиб пиёдани уриб юборган. Ушбу ЙТҲ натижасида жабрланувчи олган тан жароҳати натижасида шифохонада вафот этган. 

"Йўлда келаётганимда пиёдани 10 метр масофа қолганида кўриб қолдим. Рулни ўнг тарафга бурганимда пиёда ҳам ўнг томонга қараб ҳаракатланди. Шу вазиятда уни уриб юбордим. Пиёда йўлнинг четига чиқиб кетди. Шундан сўнг, уни автомобилимга солиб, шифохонага олиб бордим. Сўнгра, ўз хоҳишим билан ИИБ бўлимига келдим", деди пиёдани уриб юборган ҳайдовчи.

713
0