Баҳодир Жалолов бир зарба билан колумбиялик боксчини нокаутга учратди. Бу унинг проф боксдаги 9-ғалабаси бўлди.
Профессионал бокснинг оғир вазн тоифасида ҳаракат қилиб келаётган Баҳодир Жалолов (9-0, 9 КО) 11 декабрь, шанба куни Дубайда ташкил этилган бокс кечасида рингга кўтарилди.
Ўзбекистонлик боксчига колумбиялик Хулио Сезар Калимено рақиблик қилди.
Баҳодир чап қўли билан рақибининг жағ қисмига кучли зарба бериб, уни нокаутга учратди. Бу Баҳодирнинг жангдаги биринчи зарбаси эди.