• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 7 декабря 2021

"Афғонистондаги вазият бўйича қуруқ сўздан амалий ишларга ўтиш вақти келди" — Абдулазиз Комилов

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ШҲТ МАТТ ижроия қўмитаси директори лавозимидаги миссиясини якунлаётган Жумахон Ғиёсовни қабул қилди.

857
0
ТИВ

Таъкидланганидек, Ўзбекистон ташкилотга аъзо давлатларнинг терроризм, экстремизм ва сепаратизмга қарши курашдаги ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш бўйича ШҲТнинг асосий органи бўлган МАТТ фаолиятига катта аҳамият қаратмоқда.

Вазир Ж.Ғиёсовнинг ташкилотни янада ривожлантириш ва ШҲТга аъзо давлатларнинг ваколатли органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг ижобий суръатини таъминлашга қўшган шахсий ҳиссасини юқори баҳолади.

"Афғонистондаги вазият ҳақида гапирганда бугунги кунда қуруқ сўздан амалий ишларга ўтиш вақти келди. Чунки қиш яқинлашмоқда ва мамлакатдаги вазиятнинг беқарорлашишига олиб келиши мумкин бўлган гуманитар фалокатнинг олдини олиш учун афғон халқига аниқ ёрдам кўрсатиш ниҳоятда муҳим ҳисобланади", - дейди Абдулазиз Комилов.

Ўз навбатида, Ж.Ғиёсов ўз миссиясини муваффақиятли бажариш учун яратилган қулай шарт-шароитлар ва ШҲТ МАТТ Ижроия қўмитаси фаолиятига кўрсатилаётган кўмак учун Ўзбекистон томонига самимий миннатдорлик билдирди.

2022 йил 1 январдан ШҲТ МАТТ Ижроия қўмитаси директори лавозимида Ўзбекистон вакили Руслан Мирзаев фаолиятини бошлайди.

857
0